ЖАҲОНГИР МАМАТОВ
ЎЗБЕКЛАР
ВА
ЎЗБЕКЛАР
Вашингтон-2000-2005
йиллар
БИРИНЧИ
КИТОБ
Ўқиганда қаердадир
агар
ўзингизни
ёки сиз
таниган, билган
бирор кишини
"кўриб"
қолсангиз,
демак
бу китоб асар
ҳолига
етибди, агар бу
ердагиларнинг
ҳаммаси сизга
бегона бўлса,
у ҳолда
меҳнатим зое
кетибди. МУАЛЛИФ.
1. ЗЕҲНИЯТ ёки
КИРИШ ЎРНИДА
Мазкур
китобнинг
илк қисмини
эълон қилишим
билан, айниқса, Америкадаги
танишлар
орасида қизғин
муносабат
билдириш
бошланди. Муносабат
билдиришнинг
турли
йўллари бор.
Масалан, орқаворотдан
гап-сўзлар
қилиш."Кўрдингизми,
нималарни
ёзибди, танбеҳ
бериб қўйиш
керак!" ёки " Бунақа
нарсаларни
ёзиб нима қилади,
кимга
кераки бор?" тарзида
хат йўллаш
ёки
муаллифнинг
ўзига нафрат
сочиш... Кўпинча
ўзини авлиё
санаш ва бор
нарсани ҳазм қила
олмаслик
бунга сабаб
бўлади.
Мени эса, бошқа
нарса
ўйлатди.
Озми-кўпми
Америкада
яшаяпмиз.
Баъзилар эса,
20-25 йилдан бери
яшаяптилар.
Американи оёқда
ушлаб турган
нарса инсон ҳуқуқлари
борасида
унинг
Конституциясига
қўшилган
ўнта
ўзгармас қўшимчадир.
Шундан
биринчиси
сўз эркинлиги
ҳақида. Шунга
кўра истаган
одам истаган
гапини айта
олади ва ёза
олади.
Истаган одам
унга жавоб
ёзади. Аммо
бировнинг
исмини қўйиб,
сени
ўлдираман,
деб ёзса бу
иш билан табиийки,
полиция шуғулланади.
Бировнинг исми-шарифини
келтириб
шахсини ҳақорат
қилса, сўкса
бу фуқаровий
тарзда судда
исботланиши
керак.
Шулардан
келиб чиқсак,
менинг
диққатимни
тортган
нарса "Нега бу ҳақда
ёзади?" деб
шикоят қилган
одам бўлди. Ўзбекистонда
бўлса
тушунарли.
Аммо Америкада
бўлиб, Американи
тушуна
олмаслик бу-
зеҳниятда
темир қолип
мавжудлигини
кўрсатади.
Америкада
бир ёзувчи
ёки бир
журналистга
"Нега
буни ёздинг?"
дэсангиз
"Сен
нега нафас
олдинг" деб
масхара қилади.
Бошқача
айтганда,
ёзиш ҳуқуқига
ҳеч ким, ҳатто
президент ҳам
раҳна
сололмайди.
Американинг
энг катта ютуғи
бу! Аммо
маълум бир мақсадларда
пул сарфлаб,
маълум бир
нашрларга
эга
бўлганлар,
турли йўллар
билан ўз сиёсатларини
юргизадилар.
Бу бошқа гап.
Америкада
яшаб унинг
демократиясини
қабул қила
олмаслик
баъзиларнинг
зеҳниятида
мавжуд.
Бундайлар ҳеч
қачон
демократия
нималигини
билмай ўтиб кетадилар.
Бу китобни
ёзарканман,
уларга дарс
бўлар деган
мақсадни
олдимга қўйганим
йўқ. Балки
америкалик
бўла
оламаётганимиз(америкалик
бўла
олмаслик дер
эканман
демократ,
инсон ҳуқуқларига
ҳурмат
кўрсатиш,
эркин фикр ва
сўз эркинлиги,
адолатни
тушуниш каби қадриятларни
ўзимизга
сингдира
олмасликни
назарда
тутаяпман)
сабабларини
ўрганишни
кўзладим. Бу
эса, бугунга
эмас,
келажакка
керак
бўлишини
билганимдандир.
Зеҳният ҳар
бир инсоннинг,
ҳар бир
миллатнинг
кўзгусидир.
Шу боис ҳам
зеҳниятга
назар
ташламоқ
ўзликка
назар
ташламоқдир.
2.ОРАДАГИ
ДЕВОР
Хорижда
яшаётган ва
ўзини ўзбек
деб атаётган(бу
муҳим, чунки
Афғонистон
орқали
келганлари
ўзларини афғон
ҳам деб
атайдилар)
кишилар
Ўзбекистондан
хорижга чиққанлар
билан қўшилиб
кета
олмаётганлари
бугунга
келиб, сир
бўлмай қолди.
Бунинг бир қанча
сабаблари
кўринмоқда,
Биринчидан,
маданият ва
анаъналардаги
фарқлилик.
Замон ва
макон
таъсирида бу
борада ўзгаришлар
юз
берган.Ўзбекистонда
яшаганлар
руслар орқали
сизган Ғарб
маданиятидан
таъсирланган
бўлсалар, Афғонистондагилар
эса, ўша ерда
яшаган ва кўпчиликни
ташкил қилган
халқлар
таъсиридан
четда қолмаганлар.
Иккинчидан, тил,
алифбодаги
ўзгаришлар
таъсири.
Ўзбекистондагилар
гарчи ўзбек
тилидаги
мактабларга
соҳиб
бўлсаларда
амалда
алифбонинг
бир неча карра
ўзгариши
гирдобида қолдилар.
Афғонистондагилар
эса, ҳатто ўз
тилларидаги
мактабни
тасаввур ҳам қила
олмадилар.Хорижга
келиб ўзбек
тили орқасидан
кун
кўрганлари
эса, "О" билан
"А"нинг фарқига
бориш у ёқда
турсин,
Ўзбекистондан
келганларнинг
устидан
кулишарди.
Ўзбекистондан
келганлар
эса, уларнинг
талаффузларига
ҳайрон қолишарди.
Замон ва
макон бир
оила
фарзандларини
ана шундай
бошқа-бошқа
одам қилиб қўйганди.
Ва
учинчидан, ватан ҳақидаги
тушунчалар.
Ўзбекистондан
ҳижрат қилганлар
бугунги
мавжуд
режимдан
норози бўлсалар,
хорижда яшаб
келганлар
Ўзбекистон
билан алоқани
сақлаш мақсадида
мавжуд режим
билан ҳамкорлик
қилишга
уринардилар.
Ана шу
жиҳатлар
орадаги
девордир ва қандайдир
маъракаларда
бир орага
келмасалар,
хориждаги
ўзбеклар ҳатто
бир -
бирларини
кўрмай ҳам
яшамоқдалар.
3. ИККИ КАРРА
“ХОИН”ЛАР
Шўролар
босқинининг
илк
даврларида
ёки иккинчи
Жаҳон уруши
йилларида
хорижга чиққанлар
қўшалоқ
"хоин"лардир.
Албатта, бу қўштирноққа
олганимиз каби
кўчма
маънода.
Чунки уларни
Совет Иттифоқи,
жумладан
Ўзбекистон ҳам
“хоин”лар, деб
келди. Қарангки,
уларнинг
ўзлари ҳам
бир-бирларини
“хоинлар”, дер
эканлар. Албатта
орқаворотдан.
"Бу одам
аввал
шўроларга
ишлади. Кейин
АҚШ
разведкасига.
Энди эса, Каримовга
ишлаяпти. Асл
хоин шу
бўлади"
"Ана уни
яхши
танийсиз-ми,
отаси ҳам ўзи
ҳам
коммунистлар
билан алоқада
бўлган.
Улардан пул
олиб бизни
сотиб турган."
"Бу одам
олим эмас.
Ёзганларини ҳеч
ким тан
олмайди.
Тарих бу илм.
Бу одамники
эса, қуруқ
гап. У асли
ўзи яшаётган
давлатга
сотилган.
Бўлмаса,
коммунистлар
ёмон экан,
нима бугунги ҳукумат
ҳам ёмон-ми?"
Бундай
гапларни
деярли ҳар
кун эшитиш
мумкин. Бугун
ўзбек
мухолифатининг
хориждаги
вакиллари
бир-бирларини
(CНБчи)
МХХчи, деб
айблашар
экан, бу
касал янги
эмаслигини
таъкидламоқчимиз.
Ҳали вақт
келиб улар ҳам
қўшалоқ
"хоин"
бўладилар.
Буниси
олдинда.
4. КЕЙИНГИЛАР
Юқорида
аввал ҳижрат қилган
ўзбеклар ва
бугун тақшқарига
чиққанлар
нима
сабабдан
бирлаша
олмаганлари сабабларини
келтирдик.
Хўш кейин чиққанлар
ўз ораларида
нега бирлаша
олмайди, нега
тарқоқ ва
юзкўрмас
бўлиб
кетдилар.
Менга кўра
бунинг ҳам
бир қанча
сабаблари
бор.
Биринчидан, кейин
чиққанларнинг
аксарияти
мухолифат
билан ва ёки
мухолиф қараш
билан боғлиқ.
"ЭРК" ва
"БИРЛИК"
ташкилот
сифатида тобора
кичрайиб,
кўринмас нуқтага
айланиб
борсада
унинг раҳбарлари
ўртасидаги
келишмовчилик
кучланиб
бораверди.
Улар бошқаларни
ҳам, жумладан
ўзларини
тарк этган
собиқ
сафдошларини
ҳам бу ботқоқа
тортишга
уриндилар.
Баъзан туҳмат
ва баъзан
фитна билан
хориждагиларнинг
орасига қутқу
солдилар. Бу ҳолат,
бу
келишмовчилик
бошқаларнинг
ҳам ўртасига
совуқлик
туширди.
Иккинчидан, отдан
тушса ҳам
эгардан
тушмаслик
касали
уларни ажратиб,
парчалаб
юборди. Ҳамма
ўзини ақлли,
бошқаларни
ахмоқ, деб
ўйлаши билан
бирга, "Бирлик"
ва "ЭРК"миз
деганлар
очиб қўйган
ва бошқарган
интернет саҳифаларидаги
меҳмонлар
китоби,
форумлар орқали
бир-бирига иғво
ва туҳматлар қилиш
билан овора
бўлдилар. На
меҳмондорчиликнинг
ва на меҳмоннинг
иззати қолди.
Бу Каримов
режимига ҳам қўл
келди. Режим
одамлари ҳам
бу саҳифалардан
яхшигина
фойдаландилар.
Тўртинчидан,
ўзбеклар қачон
бирлашган
эдилар-ки,
энди
бирлашсинлар,
деган ёт қараш
ҳаммаларига
сингиб
кетган.
Ва
бешинчидан,
дунёдаги
барча
мухолифларни
бир-бирига мухолиф
қилгани каби
пул бизникиларни
ҳам бир-бирга
душман қилди.
Сен кўп
олдинг ва мен
кам олдим,
деган анъанавий
айбловлар
уларни
асосий мақсад
ва ҳаракатларидан
устун келди.
Буларнинг
ҳаммаси эса,
бир бўлиб,
хориждаги
ўзбекларни
Ўзбекистондан
узиб,
хорижликларга
айлантирди
ва улар
ўзлари
яшаган
мамлакатларининг
оддий фуқароларига
айланиб қола
бошладилар.
Энди улар
тилда ҳар қанча
ватанпарвар
бўлсаларда,
амалда хорижликлар
эдилар.
Келажакда ҳам
улар
Ўзбекистонга
фақат меҳмон
бўлиб, ҳа, фақат
меҳмон бўлиб
бориб
келишларини ҳозирданоқ
қўрқмай
айтавериш
мумкин.
5.
ЭГАРДАГИЛАР
Илгари
хорижга чиққанлар
орасида
танилган,
кўзга
кўринганлари
доим ўзаро
муштлашмаган
бўлсалар ҳам
орқаворотдан
доим
бир-бирларини
хоин ёки ахмоқ,
деб айблаб
юрганларини
юқорида
таъкидладик. Ҳатто
ўладиган
кунларида ҳам
бир-бирларини
кечирмай
ўлиб кетмоқдалар.
Улар
Туркистон
учун
биргалашиб
курашиш ҳақида
кўп
гапирсаларда
аслида
айри-айри,
якка-якка
тарзда
курашни
афзал
кўрганлар.
Ёки курашмоқдаман,
деб ўзларини
овутганлар.
Асосий куч-қувватлари
бир-бирларини
ёмонлашга
сарф бўлган.
Масалан,
оқсоқоллардан
бири билан
гаплашиб қолсангиз:
у ҳаммани қутқазган,
у ҳаммага
яхшилик қилган,
ҳаммани иш
билан
таъминлаган,
фақат унинг
бир ўзигина
Туркистон
озодлиги учун
курашган,
Ўзбекистонни
у мустақил қилган…
олмониялик
Боймирза Ҳайит
унинг учун
дунёдаги энг
ёмон одам, АҚШлик
Эргаш Булоқбошини
гўрида ҳам
тинч қўймайди...
Бошқалар
билан
гаплашсангиз,
бунинг
аксини эшитасиз.
Карвоннинг
боши шундай
бўлгач,
давомидан нима
истайсиз,
дегим
келади-ю
лекин ҳали
давоми давом
этмоқда-да.
6. МЕҲМОНДОРЧИЛИК
Бугун
Виржиниада
яшаётган
акахоннинг ҳикояси: "Биз
Америкага
келганимизда
Вашингтон штатининг
пойтахти
Сиатле(Seattle) шаҳрида
яшай
бошладик. Маҳаллий
дўстларимиздан
бири меҳмонга
таклиф қилди.
Бу бизнинг
Америкада
илк меҳмонга
боришимиз
эди. Кун бўйи
тайёргарлик
кўриб катта ҳаяжон
билан бордик.
Мезбон эса, ҳали
тайёргалик ҳам
кўрмаган
экан. Анча вақт
остонада қолдик.
У уй кийимида
бамайлихотир
чиқиб келар
экан, нега қараб
турибсизлар,
киринглар,
деди. Биз
ичкарига
кириб қаерда ўтиришни
кўзлай
бошладик.
-Нега қараб
турибсизлар,
ўтиринглар,-деди
у.
Мен
столнинг
нариги
четидаги
ўриндиққа
ўтирдим.
Мезмон менга
ажабланиб қаради-да׃
-Бу
ердан тур, бу
менинг
жойим,-деди.
Ноқулай
аҳволга
тушиб қолдим.
Секин
жойимдан қўзғаламан,
деганимга ҳам
қарамай кела
солиб, худди
ўриндиқнинг
устида олтин
бору у қуриқ қолгандай
ўтириб олди.
Менга қаерга
ўтиришимни
кўрсатмади ҳам.
Ўтириши
билан мен
дўконма
дўкон юриб танлаган
ва махсус қоғозларга
ўратган ҳадяни
шарақлатиб
оча бошлади.
Очди-ю׃
-Бундан
тўлиб кетган
уйим, гаражга
чиқариб қуйганман.
Олиб кет,
балки
ўзингга
керак бўлиб қолар,-деди.
Ўрнимдан
турғизгани
бир шапалоқ
ургандай
бўлган бўлса,
энди буниси
тепгандан ҳам
ошиб тушди.
Бадбахт, ёқмас
экан, меҳмон
чақириб нима қиласан,
аҳволинг шу бўлса,
деб
ўйларканман:
-Нега қизариб-бўзариб
кетаяпсан,
бирор
ишингни унутдингми,
истасанг
бориб кел,
ёки телефон қил,-деди-да
қўлига
газетани
олиб ўқий
бошлади. Мен
кетишимни ҳам
кетмаслигимни
ҳам
билмасдим.
Хуллас, шундан кейин меҳмонга чақиришса бормасданоқ "Раҳмат" деб қўядиган бўлдик."
Узоқ суҳбатларимиздан кейин билдимки, мезбон асли ҳақиқий америкалик эмас, балки отаси ва онаси Югославиядан келган экан.
7.ДАРСДА
Ўзбек
тилидан дарс
берар
эканман,
маданиятлар
ўртасидаги
ана шундай
фарқлиликлар
ҳақида
гаплашсак,
талабам׃
-Америкада
ҳар жойда ҳар
хил,
мамлакатнинг
ичкарисига
кириб борсангиз
сизларнинг
маданиятдаги
каби меҳмондорчилик,
иззат икром
бор, -деди.
Дарҳақиқат,
беш бармоқ
бир
бўлмаганидек,
муҳожирлар
мамлакатида ҳам
ҳамма ҳар хил
эди. Масалан,
шу
талабамнинг
ўзи ҳам. Мен
дарс берган
жойда синфда
талаба бир ёки
икки нафар
бўларди.
Тилни тез
ўрганиш учун
улар якка
тартибда
дарс олишни
истардилар.
Мен тушлик овқатни
уйдан олиб
келардим.
Тушликка чиқишимиз
билан у келиб
овқатимга қараб
турарди,
ўзбекчилик
ёддан чиқармиди,
-Қани
марҳамат,-
дейишим
билан у
менинг овқатимни
ей бошлайди.
Мен эса,
ийманиб қараб
тураман.
Кейин овқатни
кўпроқ олиб
келадиган
бўлдим. У
олдин мен
билан овқатланади,
кейин эса,
кўзини лўқ қилиб
ўзиникини ей
бошлайди. Берса
ҳам кўнглим
тортмайдию
лекин
индамагани алам
қилади. Ҳа,
эртага
кўрасан, деб қўяман,
лекин
эртасига
"марҳамат"
деб
юборганимни
ўзим билмай қоламан.
Маданиятлар ҳақида
гаплашганимизда
эса, у
Американинг
ичига
борсангиз
худди сизга
ўхшаб, қани
бизнинг овқатдан
ҳам татиб
кўринг,
дейдиганлар
кўп, дейди.
Олти ой
ана шундай
ўтди. Ёлғон
бўлмасин ,
охирги
кунлар эди, у
бир олмани
икки бўлиб
ярмини менга
узатди.
Хурсанд бўлиб
кетдим. Олиб
ейман дэсам,
пўсти арчилмагани
у ёқда турсин
ювилмаган ҳам
экан. Дўконда
ёпиштирилган
ялтироқ қоғозчасини
кўриб, буни
ювиб келай,
кейин ейман,
деб ташқарига
чиқиб кетдим.
Олмасини улоқтириб
синфга қайтиб
кирганимда у׃
-Бекорга
овора
бўлдингиз,
домлажон, мен
буни ювиб,
кейин
сотишадиган
дўкондан
олганман,-
деди.
-Ўзбекистонда ҳам мамлакатнинг ичига борсангиз олмани ювиб, кейин сотадиганларни кўриб қоласиз,-дедим киноя билан. Лекин кинояни тушунадиган бормиди?
Аммо одатларимизни ўргангандан кейин бу талабам манзират ва ўзгага ҳурматни ўзбекдан ҳам ўтказадиган бўлди.
8. ГЎШТ ОЛАРКАН
Каримжон
Америкага
келганда
боши айланиб қолди.
Дўконга
борса
гўштнинг юз
хил нархи бор.
Масалан, мол
гўшти калла қисмидан
дум қисмига қадар
турли-турли
баҳоларда
сотилар экан.
Ҳаммасининг
ўз номи ва ўз
баҳоси бор.
Бунга "тиши"
ўтмаслигини
тушунди-да
энг арзонини қидирди.
Арзони қийма
гўшт экан.
Нархи 1
доллар 58 сент.
Келган мамлакатидаги
нарх билан
солиштирди.
Арзон
тушгандай
бўлди. Демак, қимматроғини
олсам,
бўлади, деб
ўйлади у.
Хуллас, ўртачасидан
бирини
танлади.
Лекин
гўштнинг оғирлиги
тахминидан
енгилга
ўхшарди.
Бу қисталоқлар
тарозидан
урган
кўринади, деб
бошқаларига қаради.
Бу ҳамммасидан
ҳам уриб қолишганга
ўхшайди деб
ўйлади. Бориб
жанжал қилай
дэса, тил
билмайди.
Олмаса, бугун
меҳмон
келадиган.
Дардини
ичига ютиб,
олиб келди.
Кечқурун Америкада
анчадан бери
яшайдиган
ўзбеклар хуш
келдингизга
келишди. У׃
-Американинг
ҳам
ўзимиздан
фарқи йўқ
эканку,- деди,-
Бизда қассоблар
яшириб
уришади, бу
ерда эса
истаганини
ёзиб яна очиқ
қўйишар экан.
-Ундай
бўлиши
мумкин эмас.
Бу ерда бир
грамм уриб қолса,
харидор дарҳол
судга бериб,
дўконни
шарманда қилиш
у ёқда
турсин, бир қоп
пулини ҳам
тортиб олади.
Буни махсус қидириб
юрганлар
бўлади. Шу
сабабдан бу
ишлар жуда қаттиқ
назорат
остида
бажарилади
ва ҳеч ким
уриб қолишга
журъат қилолмайди,-деди
меҳмон.
Каримжон
у дэса, бу
дейишди, бу
дэса, у дейишди.
Кўрсатай
дэса, хотини
гўштни қозонга
солган. Кейин
бир зумга ташқарига
чиққан
бўлди-да
уйининг
ёнидаги
дўкондан
гўшт олиб
келди.
-Мана
буни тортиб
кўринглар,
балки
дўконни судга
берадиган
одамлар
келмай қолгандир,-деди
у киноя
билан.-Шу
икки кило чиқадими?
-Йўқ,-
дейишди меҳмонлар.-Бу
икки паунд.
Бир килодан ҳам
озроқ. Бир
паунд эса, 453
грамм.
Меҳмонлар
ўзининг
устидан қаҳ-қаҳ
отиб
кулишларини
кутган
Каримжон яна
бир ажбаланди.Улардан
бири:
-Бу
кунларни биз ҳам
яшаганмиз,-деди.-
Бу ерда ҳамма
нарса
биздагига
тескари. Ҳеч қаерда
нарсалар
килолаб
сотилмайди,
литрлаб,
метрлаб
ўлчанмайди.
-Тағин машина олсангиз Ўзбекистондаги каби соатига 80 километр тезликда ҳайдайман, деб ўйламанг. Бу ерда тезлик ҳам мил ҳисобида. 55 атрофида ҳайдас&