ЖАҲОНГИР МАМАТОВ

 

 

 

 

 

КУЛМАГАН ЭЛНИНГ

БАХТИ КУЛМАЙДИ

 

 

 

Сиёсий

латифалар

 

 

 

 

Вашингтон-2006-2007 йиллар

 

 

 

 

 

 

Сўз боши ўрнида

Кейинги асрларда Ғарб мамлакатларида, жумладан русларда ҳам сиёсий латифа жуда катта жанрга айланди. Ҳокимиятнинг қусурлари ва ўзига ярашмаган ҳаракатлари устидан кулиш бу жамиятларнинг муҳим бир қисми бўлиб қолди. Масалан, Америкада ҳар куни деярли барча умуммилий телеканалларда тунги сатира кўрсатувлари намойиш этилади. Уларда Конгресс аъзолари, Президент ва машҳур кишиларнинг шу кунги гаплари ва ҳаракатлари сиёсий латифаларга асос қилиб олинади. Бу кўрсатувлар мамлакатдаги энг рейтинги баланд дастурлар ҳисобланади.  Уларнинг бошловчилари ҳам жуда машҳур бўлиб кетишган ва бутун ҳокимият тизимлари уларнинг  кулги аралаш танқидларига  жиддий қарашади.

Ҳатто йилда бир марта Оқ уйда Президентнинг ўзи қатнашган кулги кечасида унинг ҳаракатлари, фаолиятидаги камчиликлари устидан куладилар ва унинг ўзи ҳам ўзини сиёсий латифа қаҳрамонига айлантириб журналистларга табассум ёяди.

Бу бизда ҳам азалдан бўлган, аммо кейинги асрларда қатағонга учраган. Амир Темур ҳақидаги латифларни эсласак, бу жанр бизда нақадар кучли илдизга эга бўлганини кўрамиз. Ҳар қандай шоҳлар устидан ҳам кулишган ва уларни танқид қилиб, сиёсий латифалар яратишган.

Совет даврида руслар бу борада  олдинда  эдилар. Қайта қуриш йиллари улар халқ оғзида юрган сиёсий латифаларни тўплаб бир неча китоблар нашр этишди. Сталиндан Брежневга қадар ҳамма золимлар сиёсий латифа “қаҳрамони”га айлантирилганди.

Бизда ҳам бор эди. Амммо жуда оз ва улар тўплаб нашр этилмади, аксинча Каримов пайтида бу жанр деярли ўлди.

Биз талаба эканимизда жуда кўп сиёсий латифалар бор эди.

Масалан׃

Автобусда бир кишининг оёғини иккинчиси босиб турган экан. Оёғи босилган одам׃

-Ака сиз Самарқандданми,-деб сўрабди.

-Йўқ…

-Акажон бўлмаса сиз Жиззахданми?

-Йўқ..

-Ҳе, ифлос, бўлмаса нега оёғимни босасан!

Ўшанда милициянинг каттаси Самарқанддан ва Партиянинг раҳбари Жиззахдан эди.

Бугун ҳам халқ орасида сиёсий латифалар жуда кўп. Чунки халқ қайнар чашма. Менинг қилган ишим эса кундалик сиёсий воқеаларга муносабатни озгина ҳажвий йўл билан ифода этиш бўлмоқда, холос.

Бу кўпчиликка маъқул келди. Орада бир неча маротаба тўхтатганимда бу рукни тиклашни талаб қилишди.  Демак, халқимиз кулишни истайди.

Зотан кулмаган элнинг бахти ҳам кулмайди.

МУАЛЛИФ.

 

 

 

ЎТИШ

-Кеча телевизорда кўриб қолдим, судда бир аёл мухолифатчи динсизларнинг китобини кўтариб турганди, нима бўлди, сизларда ҳамма бошқа динга ўтмоқдами?-деб сўради Нурсултон Алдаркўсадан.

Алдаркўса парво қилма дегандек қўл силтади-да:

-Ҳа, уми? У биз томонга ўтди!-деди.(27-01-2006)

 

ҚАМОҚХОНА

-Иттифоққа аъзо бўлдинг, энди чегараларни очасанми?-деб сўради Нурсултон Алдаркўсадан.

-Иштаҳанг баланд-ку, нима халқингни бизнинг ҳисобимиздан боқмоқчимисан?-деди Алдаркўса.

-Йўқ, мени нотўғри тушундинг, сен очмоқчи бўлсанг, мен қочмоқчиман!-деди Нурсултон.

-Нега қочасан?-дея ажабланган Алдаркўсага Нурсултон киноя қилди:

-Фараз қил, қамоқхонанинг эшиги бирдан очилса, нима бўлади!(28-01-2006)

 

БИТТА ОДАМ

-Телевидениени ислоҳ қилиб, якка шахс кўринишидан қутуламиз деб айтибсанми?-деб сўради Алдаркўса ТВ раисидан.

-Ҳа, ҳозир экранда фақат битта шахс кўринади, шундан қутулмоқчимиз!

-Нима дединг, ярамас? Кимдан қутулмоқчисан?-дея бақирди Алдаркўса.

Раиснинг нафаси ичига тушиб кетди:

-Битта дикторни иккита ёки учтага алмаштирмоқчи эдик...

Бу гапни эшитиб Алдаркўса жаҳлидан тушди ва:

-Ҳа, бу яхши гап, доим экранда битта одамни кўравериш жонга тегиб кетар экан!-деди.(29-01-2006)

 

АФАНДИ ВА ЭШАГИ

-Туғилган кунингиз билан қутлайман,-деди шоирлардан бири Алдаркўсага.

-Яна қаланғи-қасанғи шеърлардан олиб келдингми?

-Йўқ, бу сафар яхшисини ёзиб келдим...

-Ўтган йил ҳам шундай деган эдинг, ҳали келаси йил ҳам шундай дейсан, афанди,-деди Адаркўса шоирни камситиб.

-Келаси йилга Худдо пошшо!-деб жавоб қилди шоир,- халқимизнинг келаси йилгача ё афанди ўлади, ё эшаги деган гап бор, тақсир.(30-01-2006)

 

СОВҒА ва ҒОВҒА

-Туғилган кунимда тушган совғаларни нима қилдинг?-деб сўради Алдаркўса хотинидан.

-Тирибди. Нима қилардим? Бунча очкўзсиз, нима, сабил қолгур совғаларни гўримга кўтариб кетармидим?-дея жаҳл қилди хотини.

Бундан овсар Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва:

-Э, бунча ноз қиласан? Сен кўтариб кетмасанг, ўзим кўтариб кетаман,-деди.(31-01-2006)

 

 

СИНМАГАН БЎЙИН

-Мухолифат орасида нима гап?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Бўйинсунмаслик ҳаракатини бошлаймиз, дейишмоқда,-деб жавоб қилди маслаҳатчи.

-Ундай бўлса, санлар бўйинсиндириш ҳаракатини бошланглар,-деди Алдаркўса.

-Синмаган бўйин қолмади ҳисоб,- деди маслаҳатчи ва  Алдаркўсани назарда тутиб қўшимча қилди:

-Манимча, фақат битта қолди...

-Ўша биттани ҳам синдирларинг!- дея бақирди овсар Алдакўса.(1-02-2006)

 

ВИРУС

-Мухолифларимиз “Демократия душманлари” деган китоб ташкил қилишибди,-деди Алдаркўсага янгиликлар ҳақида маълумот берган маслаҳатчи.

-Сен дарҳол “Демократия дўстлари” деган китоб чиқар,-деб

 буюрди Алдаркўса.

-Уни ҳам мухолифат чиқармоқда...

Бу гапни эшитиб, Алдаркўсанинг жазаваси қўзиди:

-Ахмоқ, мухолифат чиқарса сен қараб турасанми? Сен ҳам чиқар, кўрсат!

Ана Интернетга чиқар, кўрсат! Ҳалиги, компютермиди, оти нимайди-я, ўша асбобингни  ишга сол!

-Тақсир вирус тушиб у асбоб ишламай қолган,-деди маслаҳатчи.

-Бўлмаса, ана меникини ол!

-Сизникига ҳам тушган,-деди маслаҳатчи.

-Нима деб валдираяпсан?-дея яна қаттиқроқ бақирди Алдаркўса.

Маслаҳатчи тутоқиб кетди:

-Тақсир, менинг асбобимга вирус тушгандан кейин, сизники соғ қолармиди!( 2-02-2006)

 

ҒЎДДАЙИШ

-“Демократия душманлари” китобига ёзиш учун нега мени номзод қилиб олишибди? Қандай асослари бор экан?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-17 йилдан бери ҳокимиятни бошқага бермаяпти, шунинг ўзи демократияга душманлик, дейишмоқда,-дея жавоб қилди маслаҳатчи.

-Нега мухолифатни олишмайди? Унинглидерлари ҳам мендан қолишмайди, нима улар демократияга риоя қилишмоқдами? Ёки демократияда бир умр раислик деган гап борми?

-Бор бўлса керак-ки, улар демократик давлатларда қаерга боришса, ўша ерда ғўддайиб туришибди...

-Улар ғўддайиб туришган бўлишса, биз ҳам бир умр ғўддайиб ўтираверамиз,-деди Алдаркўса.( 2-02-2006)

 

ЙЎЛ

Алдаркўса Путинга сим қоқди:

-Афғонистон бизга яқин келишини истамаймиз дедингиз, яхши гап, энди биргалашиб шунинг чорасини қилсак, дегандим.

-Бу ишни биргалашиб қилиб бўлмайди,-деди Путин.

-Ундай бўлса, йўлини кўрсатсангиз ўшанга қараб иш тутардим...

-Йўли шуки, Афғонистон бизга  яқин келгунча, сен Афғонистонга кетақолсанг бизга яхши бўлади,-деди Путин.(4-02-2006)

 

АБЛАҲ

-Тақсир, мана бу шоиримиз сизнипайғамбаримдея шеър ёзди,-дея  маслаҳатчи қўлидаги қоғозни Алдаркўсага узатди.

-Уни дарҳол жавобгарликка тортинглар,-деди Алдаркўса қоғозни улоқтириб,- у келгусида менинг суратларим ва расмларим ҳеч қаерда эълон қилинмаслигини назарда тутганга ўхшайди. Вой, аблаҳ-ей!(5-02-2006)

 

МАЛАЙ

-Душманларимиз яқин орада давлат тўнтариши бўлиши мумкин, дея миш-миш тарқатишмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Жуда ҳам яхши, энди  Давлат тўнтаришига уринишдеб атрофни яна бир тозалаб чиқларинг, бутун дунё ишонади-қўяди.

-Унақада бу ишни олдиндан билган экан деб душманларимизнинг обрўйи ошиб кетмайдими?

-Ахмоқ, давлат тўнариши ташкилотчилигини ўша душманларга юклайсан, қолганларни эса уларнинг малайлари дейсан!

-Яна малайлар десак қандай бўларкин?

-Нима малак дейликми? Мана сен кимсан? Малайсан? Ҳамма ҳам кимгадир малай! Малай бўлмасанг яшай олмайсан, бадбахт!

Шу пайт Оқпошшо телефон қилиб қолди, Алдаркўса маслаҳатчига  “тез чиқиб кет” ишорасини қилиб, ўзи ўрнидан турди-да, қўлини кўксига қўйганча саволларга юмшоқлик билан жавоб бера бошлади.(6-02-2006)

 

ДЕМОКРАТ

-Баъзи оғзига кучи етмаганлар Амир Темурни сўка бошладилар, Рашидовга тош отмоқдалар,-деди маслаҳатчи Алдакўсага.

-Нима қипти?-

-Олдини олсакмикан?

Овсар Алдаркўса маслаҳатчига бақира кетди:

-Нима, сен демократияга қаршими? Сўз эркинлигини буғмоқчимисан? Нима ишинг бор, кимни сўкади? Истаса Амир Темурга, истаса Рашидовга тош отсин! Бизга тегмаса бас!(7-02-2006)

 

ҚЎШИЛИШ

-Дунёда нима гап?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Дунё мусулмонлари Данияга қарши норозилик билдирмоқдалар. Пайғамбар ҳақида расм чизиб,  ҳажв қилишганини қоралашмоқда,-деди маслаҳатчи.

-Биз нима қиламиз?

-Улар кейинги пайтда сизни ҳам ҳажв қилиб келишмоқда-да,-деди маслаҳатчи.

Бу гапни эшитиб, Алдаркўсанинг авзойи бузилди:

-Дарҳол бир баёнот бер, биз ҳам мусулмонларга қўшилдик.(8-02-2006)

 

“ҚАЧОН?”

-Хавфсизлик Кенгашига кирасизми?-деди Оқпошшонинг вакили Алдаркўсага.

-Кирмасак нима бўлади?-деди Алдаркўса ялтоқланиб.

-Кирмасангиз ўзимиз итариб бўлса ҳам киргизиб қўямиз,-деди вакил.

-Қачон?(9-02-2006)

 

ОНА ТИЛИ

-Четдан инвестициялар келиши камайиб кетибдими?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Четдан келиш камайгани билан четга кетиш камайган эмас,-деди маслаҳатчи.

-Қандай қилиб баланс сақлаяпсан?-дея қизиқди Алдаркўса.

-Eмоқнинг қусмоғ