Jahongir.org
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД
ИАК
Ҳужжатли
РОМАН
1. КИРИШ
Айтиш керакки, бу китобни "Қувғин" романидан олдин қоралагандим. Бутун воқеаликни ифодалаш ва зулм характерини очиш ҳамда ўқувчига етиб боришини қулайлаштириш мақсадида бадиий йўлни танлагандим. Аммо "Қувғин" эълон қилингандан бери жуда кўп саволлар оламан ва кўпчилик воқеалар ростдан ҳам бўлганми, китобдаги фалончи ҳаётдаги фалончими, деб сўрашади.
Ма’лумки, Ўзбекистоннинг Ислом Каримов давридаги асл тарихи устидан қора чапланиб, унинг ўрнига ёлғон тарих ёзилди. Воқеалар мутлоқ бузиб кўрсатилди. Хоинлар қаҳрамонга, қаҳрамонлар хоинга айлантирилди
Шуларни эътиборга олган ҳолда ва бадиий асар четида қолган ҳужжатларни қайта кўздан кечирган вазиятда "ИАК" ҳужжатли романини ёздим.
Бу ерда асосан тарихни, яъни бўлган воқеаларни ўз ҳолича кўчиришга уриндим.Тарих ўлмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилдим. Зулмнинг илдизи ва асл қиёфасини бор ҳолича чизишга уриндим. Ҳар биримиз ана шундай кўрганларимизни ва билганларимизни ёзсак, тарихни тиклаган бўламиз. Мен бўш қолдирган жойларни мен билан бирга бу воқеаларга гувоҳ бўлганлар тўлдиришар, деган умидим ҳам бор.
2.ТАРЖИМАИ
ҲОЛ
Исми ва шарифи: Ислом Абдуғаниевич Каримов.
Туғилган вақти: 1938 йил, 30 Январ.
Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри.
Оилавий аҳволи
ва оиласининг
таркиби:икки марта
уйланган.
Расман эълон
этилмаган ма’лумотларга
кўра Ислом
Каримовнинг биринчи
хотинидан Петр
исмли ўгли бор.
Иккинчиси
билан, я’ни Татяна Акбаровна
Каримова билан
яшайди. Қизлари-Гулнора
ва Лола. Гулнора
Каримова Америка
фуқароси Мансур Мақсудийга
турмушга чиққан
ва 2002 йилда ажралган.
Икки боласи бор:
Ислом ва Иймон.
Миллати:
аслида тожик, расмиятда
ўзбек.
Она тили:тожик.
Лекин рус тилида
ҳам она тили каби
гаплашади.
Кейинчалик
ўрганган тили:
ўзбек.
Ма’лумоти
ва мутахассислиги:
Ўрта Осиё политехника
институтининг
инженер-механиклик
факултетини
1960 йилда битирган.
Тошкент халқ хжалиги
институтининг
иқтисод бўлимини
1967 йилда битиргани
ҳақида дипломга
эга. Норасмий
ма’лумотларга
кўра бу дипломни
ўқимасдан олган.
Текширишнинг
иложи йўқ, чунки
билим даргоҳининг
ўша йиллардаги
архивига сирли
равишда ўт кетган..
Президентлик
даврида иқтисод
фанлари доктори
ва Ўзбекистон
фанлар академиясининг
ҳамда Россиядаги
бир қатор академияларнинг
а’зоси бўлган.
Хизмат пиллапоялари:(
Расмий эълон қилинган
ма’лумотларга
кўра)
1960 – Тошкент
қишлоқ хўжалик
машинасозлиги
заводида мастер
ёрдамчиси, мастер,
технолог.
1961–1966 – инженер,
Тошкент авиасозлик
бирлашмасида
инженер-конструктор..
1966–1983 – Ўзбекистон
ССР давлат планлаштириш
қўмитасининг
бўлимида бош мутахассис,
қўмита раисининг
ёрдамчиси, бўлим
бошлиғи, бошқарма
бошлиғи, қўмита
раисининг биринчи
ўринбосари.
1983–1986 – Ўзбекистон
ССР Молия вазири.
1986 – Ўзбекистон
давлат планлаштириш
қўмитасининг
раиси, Бош вазир
ўринбосари.
1986–1989 –Ўзбекистон
Компартияси Қашқадарё
вилоят
қўмитасининг
биринчи котиби.
1989–1991 –Ўзбекистон
Компартияси МК
Биринчи котиби.
1990–1991 – КПСС МК
а’зоси, КПСС МК
Сиёсий Бюросининг
а’зоси.
1990 йил 24 Март – Ўзбекистон
Олий Кенгашининг
сессиясида Ўзбекистон
президенти этиб
сайланди.
1991 йил 29 декабрда – умумхалқ
сайловида президент
этиб сайланди.
1995 йил 26 Март
куни президентлик
муддати референдум
йўли билан 2000 йилга
қадар узайтирилди.
2000 йил
2 Январда такрор президентликка
сайланди, деб
эълон қилинди.
2002 йилда референдум
йўли билан президентлик даври етти
йилга узайтирилди
ва унинг 2007 йилга
қадар тахтда қолиши
кафолатланди.
Мукофотлари:
Меҳнат қизил Байроқ
ордени ва Халқлар
дўстлиги ордени
( СССР пайтида
олган), Ўзбекистон
Қаҳрамони биринчи
рақамли олтин
медали билан(
Президентлиги
даврида та’сис
этган ва биринчисини
ўзи олган), Мустақиллик
ордени
ва Президентлиги
даврида та’сис
этган ва ўзи олган
орденлари, биринчи
даражали Рус православ
Черкови ордени ва бошқа
бир қатор хорижий
давлатлар мукофотлари,
Мисрдаги Ал Аҳзар
университетининг
профессори унвонини
олган.
Асарлари:
10; 12 томлик тўпламлар.(
Бошқалар ёзиб
у ўқиб берган
нутқлар ва бошқалар
ёзиб унинг номи
билан нашр этилган
асарлардан иборат).
Севган спорт
тури теннис ўйини.
Бошқарув
усули: ленинча
коммунистик бошқарув
усули.
Бошқарувдаги
маҳорат майдони:
"Ҳаммани бир-бирига
душман қилиб қўй
ва бошқар!", усули.
Истаги: тарихда
иккинчи эмас,
биринчи "Амир
Темур" бўлиб қолиш.
3. ҲАЙРАТ
Халқнинг
бир қисмини алдаш
мумкин, яна бир
қисмини доим алдаш
мумкин, халқнинг
ҳаммасини вақтинча
алдаш мумкин,
лекин бутун ҳалқни
ҳамма вақт алдаш
мумкин эмас, деганди
Америка президентларидан
бири. Чунки ғарбда
мамлакатни идора
қилишга даъвогар
шахсларнинг «етти
кўрпасини» ағдариб
кўрадилар. Шахснинг
ҳалоллиги, ростгўйлиги,
диёнатли, иймонли,
инсофли, ақл-идрокли
ва саломат бўлишига
аҳамият берилади.
Америкада сайловлар
даврида номзод
ёшлигида қимор
ўйнагани, қандайдир
ҳужжатли филмни
хавфсизлик идорасига
сотгани, наркотик
қўллангани, гўзал
бир хонимга кўнгил
қўйгани каби ҳолатлар
ҳам сув бетига
қалқиб чиққан.
Чунки Америка
халқи фермага
мудир эмас, мамлакатга
раҳбар, агар мамлакат
вужуд бўлса, вужудга
бош, агар мамлакат
бош бўлса, бошга
ақл исташади.
Собиқ Совет
иттифоқи даврида
эса шахснинг ўзи
эмас, ҳужжатлари
«тоза» бўлса бас
эди. Ҳар қандай
ифлосликка булғанган
ҳужжатни ҳам пул
бир пастда тозаларди.
У пайтда шахснинг
партияга садоқати,
халққа қўрқмай
ёлғон сўзлай олиш
қобилиятига эътибор
бериларди.Хўш,
бугун нега Ўзбекистонда
мустақил мамлакатда
яшаб, ҳамон Ленин чизиб
берган йўлдан
бир қадам ҳам
нарига ёки берига
одим отилмаяпти?
Чунки ҳокимият
макрнинг мулкига
айланди, макрнинг домига тушди.
Макр маҳоратдир,
деган гап бор.
Макрнинг миллион
қармоғи бўлади.
Биридан қочсанг
иккинчисига тутуласан.
Макрдан узоқ бўлишнинг
йўли иккитадир.
Бири уни билиш,
иккинчиси уни
йўқотиш. Биринчисига
эга бўлмай иккинчисига
эришиб бўлмайди.
Табиатнинг оддий
қонуни бу. Шу ниқтаи
назардан келиб
чиқиб, аввало
кутилмаганда
ҳокимият теппасига
кўтарилган ва
тарихнинг бурилиш
нуқтасида Ўзбекистонда
миллат ҳамда мамлакат
тақдирига қора
тамға урган шахснинг,
яъни макр манбаини
ўрганиб кўриш
керак.
Ҳокимиятни
макр билан қўлга
олган ва макр
билан бошқарган
Ислом Каримовни
ҳам яқиндан ҳам
узоқдандан яхши
танийман. Тарихнинг
бурилиш нуқталарида
у билан
кўп марта тўқнаш
келдик. Унинг
шахси, нимага
қодир бўлиб, нимага
қодир эмаслиги,
қандай қилиб ҳокимиятни
бу қадар маҳкам
ушлаб олиши, нима
сабабдан зулм
ва қатағон йўлини
танлаши, миллонлаб
одамларни бахтсизликка
бошлаши сабаблари
унинг қиёфасида,
маънавиятида
"мана-ман" деб
тургандай.
Кўпчилик унга ишондими ёки ундан қўрқдими? Ўзбекистонни сақлаб қолиш учун унинг қаттиққўллиги, яккаҳокимлиги керак эдими ёки бу қаттиққўллик, яккаҳокимлик Ўзбекистон келажагини таҳлика остида қолдирдими? Нима сабабдан бугунга қадар халқ унинг кимлигини танимайди ва мамлакатни қандай бошқариши ҳақида аниқ маълумотга эга эмас? Бу унинг маҳоратими ёки жамиятнинг ожизлигими? Хуллас, бу каби сарҳадсиз саволларга боис бўлган Исло